Кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинишлари сони ортиб бормоқда, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

20 январь, пайшанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1321 нафарга кўпайди.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида (524 та), Фарғона вилояти (173) ва Тошкент вилоятида (158 та) қайд этилди.


Касалликдан соғайганлар жами 201712 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1532 нафарни ташкил қилди.

Учинчи кут кетма-кет антирекорд янгиланмоқда — сешанба куни 1214 кишида, чоршанба куни эса 1307 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган эди.