17 январь, душанба куни Ўзбекистонда 935 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар берди ССВ.

Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг умумий сони 207057 нафарни ташкил этмоқда.

Якшанба куни кунлик касалланишлар ҳолати антирекордни қайд этиб, 1037 тага етганди.

Янги касалланиш ҳолатлари бўйича Тошкент шаҳри ҳамон етакчилик қилмоқда — 466 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (134 та), Самарқанд (57 та), Наманган (39 та), Хоразм (33 та) вилоятлари турибди.


Касалликдан соғайганлар сони эса 199872 нафарга (+679) етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.