23 январь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1296 нафарни (жами 215063 кишини) ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. Ушбу кўрсаткич шанба кундаги ҳолат (1478 та)га қараганда 182 тага кам.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (493 та), Фарғона вилояти (178 та), Тошкент вилояти (152 та), Бухоро вилояти (70 та) ва Қорақалпоғистонда (63 та) аниқланган. Қолган ҳудудларда эса 23 тадан (Сирдарё) 57 тагача (Наманган) вирус юқтириб олиш ҳолатлари қайд этилган.


Касалликдан соғайганлар жами 204217 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, 172 кишида пневмония аниқланди.