26 январь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 1117 кишида қайд этилиб, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони 218477 нафарга етди.

COVID-19 25 январь, сешанба куни — 1174 кишида, 24 январь, душанба куни — 1123 кишида, якшанба куни — 1296 кишида, шанба куни эса максимал даражага етиб — 1478 кишида аниқланганди.

Чоршанба куни энг кўп кунлик ҳолат Тошкент шаҳри — 451 та, Фарғона — 129 та, Тошкент вилояти — 113 та, Қорақалпоғистон — 63 та, Хоразмда — 52 та қайд этилганди.


Касалликдан соғайганлар жами 208018 (+1291) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1551 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 125 нафар кишида пневмония аниқланди.