«йтҳ» тегли мақолалар


ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш таклифи бўйича баёнот берди
21 октябр 2020, 16:36 2

ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш таклифи бўйича баёнот берди

ИИВ ЙҲХББ 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклифи бўйича баёнот берди. ЙҲХББ ёшлар бу вақтда ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги кераклигини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, 9 ой давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг оқибатида 191 киши вафот этган, яна 571 нафари тан жароҳатлари олишган.

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашди, икки киши ўлди
20 октябр 2020, 13:26

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашди, икки киши ўлди

Жомбой туманида Lacetti йўлдан бурилиб олмоқчи бўлган юк машинасига бориб урилди. Енгил машина ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, уч киши шифохонага тушди.

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди
19 октябр 2020, 22:54

Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида иккита Nexia тўқнашуви натижасида икки киши оламдан ўтди, тўрт киши жароҳатланди.

Автомобилнинг каналга тушиб кетиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди
19 октябр 2020, 12:09

Автомобилнинг каналга тушиб кетиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида Nexia автомобилининг каналга тушиб кетиши ва ёнғин келиб чиқиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида вафот этишган.

Жиззахда иккита Nexia юзма-юз тўқнашди: ҳайдовчилар воқеа жойида вафот этди
16 октябр 2020, 11:17

Жиззахда иккита Nexia юзма-юз тўқнашди: ҳайдовчилар воқеа жойида вафот этди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита Nexia автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди, яна икки киши турли жароҳатланди.

Охирги 9 ойда 1300 га яқин инсон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
14 октябр 2020, 12:57

Охирги 9 ойда 1300 га яқин инсон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойлари давомида 4294 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. ЙТҲлар оқибатида 1293 киши ҳалок бўлган, 3886 нафари жароҳатланган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди, ҳайдовчи вафот этди
14 октябр 2020, 11:46

Юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди, ҳайдовчи вафот этди

Юк машинаси «Тошкент — Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган поездга бориб урилди. Ҳайдовчи қоидани бузиб, «шлагбаум»ни айланиб ўтишга уринган. У воқеа жойида вафот этди. Поезд 42 дақиқага ушланиб қолди.

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди
8 октябр 2020, 11:39

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобилнинг дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди
6 октябр 2020, 13:05

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятида Nexia автомашинасининг йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Самарқандда ЙТҲ да 3 киши вафот этди, яна 2 киши жароҳатланди
5 октябр 2020, 11:10

Самарқандда ЙТҲ да 3 киши вафот этди, яна 2 киши жароҳатланди

Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди
1 октябр 2020, 17:55

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди. Ҳодисадан ҳеч ким жароҳатланмади.

Булоқбошида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
28 сентябрь 2020, 23:31

Булоқбошида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди
26 сентябрь 2020, 13:51

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди

Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди
23 сентябрь 2020, 12:28

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди

Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
18 сентябрь 2020, 14:48

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида Hyundai Porter автомобилида ҳаракатланаётган оила трактор тиркамаси билан тўқнашган. Автоҳалокатда она ва беш ойлик қизи вафот этган, ота ва яна уч фарзанд касалхонага ётқизилган.

Бир кунда содир бўлган бешта ЙТҲда тўққиз киши вафот этди
14 сентябрь 2020, 19:23

Бир кунда содир бўлган бешта ЙТҲда тўққиз киши вафот этди

ЙҲХББ 13 сентябрь куни бешта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берди. Бахтсиз ҳодисалар натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
10 сентябрь 2020, 09:34

Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч нафари эса тиббиёт муассасасига ётқизилди.

Фарғонада 6 яшар қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этди
9 сентябрь 2020, 17:48

Фарғонада 6 яшар қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Газ-53» русумли юк автомобили 6 яшар қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.

8 ой давомида ўлим билан якунланган қарийб 1000 та ЙТҲ содир бўлди
9 сентябрь 2020, 11:30

8 ой давомида ўлим билан якунланган қарийб 1000 та ЙТҲ содир бўлди

2020 йилнинг 8 ойи давомида республика ҳудудида 3596 та ЙТҲ содир этилиб, уларнинг 991 таси ўлим билан якунланди. 2605 киши жароҳатланди.

Актёр Михаил Ефремов 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
8 сентябрь 2020, 16:05

Актёр Михаил Ефремов 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Актёр Михаил Ефремов Москвада ўлим билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилиб, 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг