Фарғона вилоятида 6 яшар қиз юк автомобили уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

9 сентябрь куни соат 13:25 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Юксалиш МФЙ, Исломобод кўчасида жойлашган 163-уй олдида ҳайдовчи Н.Қ. (1993 й.т.) «Газ-53» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан пиёда, вояга етмаган М.О. (2014 й.т.) ни уриб юборди.

Натижада, 6 яшар М.О. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.