7 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Тахминан соат 21.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида Lacetti русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган 21 ёшли О.О. дарахтга бориб урилган. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда.