24 сентябрь куни соат 11:30 ларда «Косонсой-Наманган» йўлининг 1-километрида Nexia автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумотига таянган ҳолда.

Натижада, пиёда Д.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.