«йтҳ» тегли мақолалар


Фарғонада «Cobalt» каналга тушиб кетди, 3 киши вафот этган
8 январ 2021, 18:25

Фарғонада «Cobalt» каналга тушиб кетди, 3 киши вафот этган

Фарғона вилоятида «Cobalt» русумли автомашина Фарғона канали чеккасида ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, канал ичига тушиб кетди. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи вафот этган.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
6 январ 2021, 10:52

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди
5 январ 2021, 17:38

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Наманганда «Nexia» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди
5 январ 2021, 16:57

Наманганда «Nexia» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди

Наманган вилоятида «Nexia» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув рўй берди. ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланиб, турли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.

Самарқандда тўқнашув оқибатида автобус ағдарилди
26 декабр 2020, 11:18

Самарқандда тўқнашув оқибатида автобус ағдарилди

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.

Россиядаги чет элликлар орасида ўзбекистонликлар энг кўп ЙТҲ сабабчиси бўлган
22 декабр 2020, 16:02

Россиядаги чет элликлар орасида ўзбекистонликлар энг кўп ЙТҲ сабабчиси бўлган

Россияда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲларнинг аксариятига ўзбекистонликлар сабабчи бўлган. Ўзбекистон фуқаролари келтириб чиқарган 797 ЙТҲда 58 киши вафот этган, 1080 киши жароҳатланган. Тожикистон фуқаролари келтириб чиқарган аварияларда энг кўп ўлим ҳолатлари (76 нафар қурбон) қайд этилган.

Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди
21 декабр 2020, 11:41

Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди

Элликқалъа туманида жиддий оқибатларга олиб келган авария юз берди. ЙҲХБ хабар беришича, икки киши вафот этган ва икки киши жароҳатланган. «Газета.uz» хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, уч киши касалхонага ётқизилган.

Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
15 декабр 2020, 13:16

Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Музлаган йўллар сабаб Қамчиқ довонида 13 та автомашина ЙТҲга учради
14 декабр 2020, 15:54

Музлаган йўллар сабаб Қамчиқ довонида 13 та автомашина ЙТҲга учради

Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мўйноқ тумани экология инспектори ЙТҲ оқибатида вафот этди
9 декабр 2020, 15:35

Мўйноқ тумани экология инспектори ЙТҲ оқибатида вафот этди

Мўйноқ тумани экология инспекцияси ҳодимлари рейд пайтида автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида инспектор Ш. Торежанов оғир жароҳатлар туфайли вафот этди.

Қашқадарёда носоз йўл сабаб рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
4 декабр 2020, 18:07

Қашқадарёда носоз йўл сабаб рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилоятида «Matiz» автомашинаси носоз йўлни айланиб ўтиш чоғида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этди. Мазкур ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган.

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
2 декабр 2020, 17:21

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
25 ноябр 2020, 11:26

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

Сирдарё вилоятидаги ЙТҲ оқибатида Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди
24 ноябр 2020, 17:04

Сирдарё вилоятидаги ЙТҲ оқибатида Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди

Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.

Самарқандда 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги боис ағдарилиб кетди
19 ноябр 2020, 14:51

Самарқандда 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги боис ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди
12 ноябр 2020, 15:50

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди

Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.

Юнусобод туманидаги ЙТҲ натижасида 16 ёшли бола вафот этди
6 ноябр 2020, 16:21

Юнусобод туманидаги ЙТҲ натижасида 16 ёшли бола вафот этди

Тошкент шаҳрида «Nexia-3» ва «Spark» машиналарининг тўқнашуви натижасида вояга етмаган 16 ёшли машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради
28 октябр 2020, 01:20

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради

Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади
24 октябр 2020, 11:07 1

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади

Тошкент шаҳрида синов тариқасида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.

Ёмон йўллар сабабли 20 ой давомида 191 киши ҳалок бўлган — Сенат
22 октябр 2020, 15:26 1

Ёмон йўллар сабабли 20 ой давомида 191 киши ҳалок бўлган — Сенат

Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг