28 сентябрь куни соат 17:20 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани Саноат МФЙ «Газстрой» кўчасида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш. Л. VOLVO русумли юк транспорт воситасида, «Андижон-Булоқбоши» йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, йўл четидаги яшаш хонадонига урилиб, уйнинг атрофида ўйнаб юрган, вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ларни уриб юборган.

Натижада, 28 ёшли ҳайдовчи Ш. Л. воқеа жойида, пиёдалар Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.