25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон кетаётганида Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган, дея хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Натижада, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.