Навоий шаҳрида бўлиб ўтаётган мактаб ўқувчилари орасидаги фан олимпиадасига икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб келаётган «Nexia» русумли автомашина йўлда ЙТҲга учради. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, машинада 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.

Машина «Қорақарға» довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетиши оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этганлиги айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлган бўлиши мумкин, дейилади хабарда.