Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йирик ЙТҲ натижасида вояга етмаган шахс вафот этди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИВ бош бошқармаси хабар бермоқда.

5 ноябрь куни соат 21.00 да Боғишамол ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасида «Nexia-3» (давлат рақами 01 W 388 GB) русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А. Б. 20 ёшли Абдулфозил А. бошқарувидаги «Spark» (давлат рақами 01 Y 739 UA) русумли автомобил билан тўқнашган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: «Nexia-3» автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига қарамай ҳаракатни давом эттирган.

«Nexia-3» автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида етган танадаги шикастлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.