ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 12 декабрь куни соат 08:40 ларда Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 64 кмдаги Ингичка МФЙ ҳудудида 1991 йилда туғилган фуқаро ЗИЛ-130 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нексия-1 русумли автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи аёл воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этганлиги маълум қилинди.

Қолган икки нафар йўловчи аёллар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.