23 ноябрь куни тунда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Амир Темур маҳалласи Ибн Сино кўчасидан ўтувчи газ тармоғида авария ҳолати рўй берган. Бу ҳақда Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Бунга бошқарувни йўқотган ҳайдовчининг автотранспорт воситасида газ қувурига бориб урилиши сабаб бўлган.


Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги.

Хабарга кўра, «Шириншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан муаммо бартараф этилди. Ҳодиса сабабли газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб соат 3:00 дан 9:00 гача узиб қўйилган.