1 декабрь куни «Қарши-Касби-Жейнов-Помуқ» автомобиль йўлининг Қарши тумани «Лаганди» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 14 километрида ЙТҲ содир бўлди .Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Matiz» автомашинаси носоз йўлни айланиб ўтиш чоғида қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этади.

Хабарда айтилишича, дастлабки ўрганишлар давомида мазкур йўл транспорт ҳодисасига йўлнинг носозлиги сабаб бўлганлиги аниқланди.

«Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси А.М. ва унинг йўловчиси бўлган Х.М. воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ҳар иккала машинада бўлган бошқа икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, дейилади хабарда.