Шанба куни кечқурун Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ юз берди.

Хабарга кўра, автоҳалокат 4Р165 «Урганч-Чалиш-Беруний-Бўстон» давлат аҳамиятидаги йўлнинг 36−37-километрида содир бўлган.

Урганч йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина қарама-қарши йўналишга чиқиб, Spark билан тўқнашган. Хабарда айтилишича, иккала ҳайдовчи ҳам вафот этган ва Кобальтнинг икки йўловчиси касалхонага ётқизилган.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, жами уч киши касалхонага ётқизилган — она (39 ёш) ва икки ўғил (17 ва 15 ёш). Бундан ташқари, Cobalt’да бўлган 3,5 ёшли эгизак қизлар вафот этган. Ҳайдовчи уларнинг отаси бўлган.

Воқеа инсон омили, яъни Cobaltнинг қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиши сабабли содир бўлганлиги айтилмоқда.