10 январь куни соат 02:41 да эпицентри Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлган зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Республика сейсмик прогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Тошкентдан 355 км жануби-ғарбда жойлашган эпицентрда зилзила магнитудаси 4,4 баллни ташкил қилган. Ўчоқнинг чуқурлиги — 15 км.
Сурхондарё ва қўшни вилоятнинг турли ҳудудларида зилзила кучи қуйидагича бўлган:
- Олтинсой тумани: 3 балл, эпицентрдан 34 км;
- Денов тумани: 3 балл, 35 км;
- Бойсун тумани: 3 балл, 36 км;
- Сариосиё тумани: 2−3 балл, 50 км;
- Қумқўрғон тумани: 2 балл, 57 км;
- Шурчин тумани: 2 балл, 61 км;
- Бандихон тумани: 2 балл, 63 км;
- Қашқадарё вилоятининг Қамашин тумани: 2 балл, 65 км;
- Узун тумани: 2 балл, 70 км;
- Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани: 2 балл, 71 км;
- Қашқадарё вилояти Шаҳрисаб тумани: 2 балл, 71 км.