23 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 12:21да зилзила содир бўлди, дея хабар берди Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила Фарғона вилоятининг Риштон туманида 15 км чуқурликда юзага келган ва магнитуда 3,1 баллни ташкил қилган.

Туманда эрталаб соат 06:04 да ҳам зилзила қайд этилиб. Унда магнитуда 3,2 баллга тенг бўлган.

Ҳар икки ҳолатда ҳам зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жойлашган.