14 март куни 11:30 да Тошкентда кучсиз зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, унинг эпицентри Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳудудида жойлашган.

Зилзила магнитудаси эпицентрда 4,7 ни ташкил этди. Тошкентдан 126 км жанубий-шарқда. Чуқурлик — 15 км.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 балл. Зилзила Сирдарё вилоятида ҳам сезилган.