18 декабрь куни соат 10:43 да Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ер қимирлаши сезилди. ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қирғизистондаги Боткен вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Лейлек туманида бўлган.

Эпицентрда зилзила магнитудаси 4,6 баллни ташкил қилган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа — жануби-шарқий йўналишда 150 км.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида зилзила кучи — 2 балл, Сирдарёда — 2 балл, Фарғона водийсида — 2 баллдан 3 баллгача бўлган.