12 май куни соат 15:27 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, унинг эпицентри Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган.

Зилзила магнитудаси эпицентрда 6 ни ташкил этди, у Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда жойлашган бўлиб, чуқурлиги — 15 кмдан иборат бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзила сезилиш кучи:

  • Сурхандарё вилоятида 4−5 балл, 96 км.
  • Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км.
  • Самарқанд вилоятида 3−4 балл, 180 км.
  • Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км.
  • Навоий вилоятида 3 балл, 265 км.
  • Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км.
  • Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км.
  • Тошкент вилоятида 2−3 балл, 396 км.
  • Тошкент шаҳрида 2−3 балл, 410 км.
  • Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км қайд этилган.