28 апрель куни тонгги соат 03:28 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, унинг эпицентри Андижоннинг Хонобод туманида жойлашган.

Зилзила магнитудаси эпицентрда 4,1 ни ташкил этди. Тошкентдан 327 км жанубий-шарқда. Чуқурлик — 15 км.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 4 балл, 2 км.
  • Қўргонтепа туманида 3 балл, 16 км.
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
  • Хўжаобод туманида 2 балл, 44 кмда қайд этилган.