27 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила координаталари: 41,69 градус шимолий кенглик; 71,82 градус шарқий узунлик.

Магнитуда — 4,5. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 222 км шимолий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 3 балл, 48 км.
  • Косонсой туманида 2−3 балл, 61 км.
  • Чортоқ туманида 2−3 балл, 63 км.
  • Уйчи туманида 2 балл, 74 км.
  • Учқўрғон туманида 2 балл, 76 км.
  • Наманган шаҳрида 2 балл, 78 км.

Зилзила Тошкентда ҳам сезилган, бироқ силкиниш кучи сейсмик марказ маълумотида кўрсатилмади.

27 июлга ўтар кечаси Афғонистонда содир бўлган 5,6 магнитудали зилзила ҳам Ўзбекистонда сезилди. Ўчоқ 200 км чуқурликда жойлашган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 526 км. Ўзбекистон шаҳарларидаги ер силкинишларининг кучи ҳақида маълумот берилмади.