Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда вайронкор зилзила содир бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган баёнотини эълон қилди.

«Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинсияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди», — дейилади баёнотда.

«Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр», — дея қўшимча қилди ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда чоршанбага ўтар тунда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошгани хабар қилинган эди. Бош вазир жабр кўрган оилалар учун 1 млрд афғоний ($11,1 млн) ажратди. Мудофаа вазирлиги воқеа жойига 7 та вертолёт ва тиббий бригадасини жўнатди.