14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 15:42 да зилзила содир бўлди, дея хабар қилмоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 15:42 да содир бўлди. Унинг эпицентр Жиззах вилояти Зарбдор тумани. Магнитуда 3,1, чуқурлик 15 кмни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сардоба туманида 3 балл, 10 км;
  • Зарбдор туманида 3 балл, 16 км;
  • Пахтакор туманида 2−3 балл, 26 км;
  • Оқолтин туманида 2 балл, 32 км;
  • Ховос туманида 2 балл, 34 км.

Ушбу зилзила 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи зилзила ҳисобланади. Бундан аввал, соат 03:07 да Тожикистонда, 13:01 да Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши мамлакат ҳудудида сезилганди.