1 май куни Тошкент вилояти Қибрай туманида компьютер тармоғи муҳандиси ток уриши оқибатида вафот этди. Бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи буйруғи эълон қилинди.

Georadar МЧЖнинг 3 майдаги хабарномасида маълум қилинишича, соат 17:20 ларда туманнинг Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасидаги устунга автомобиль радарини ўрнатиш ишлари олиб борилаётган бўлган.

Жараёнга жалб қилинган 26 ёшли муҳандис йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво
электр узатиш тармоғига тегиб кетган, оқибатда жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳодисани ўрганиш юзасидан Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори раислигида МЖЧ директори ва вакили ҳамда суғурта компанияси аъзосидан иборат махсус комиссия тузилди.