5 декабрь куни 07:07 да Андижон вилояти Асака тумани ҳудудида зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Эпицентрда магнитуда 3,4 ни ташкил этди. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳудудида тез-тез ер ости силкинишлари қайд этилмоқда. Душанба, 14 ноябрь куни мамлакат ҳудудида уч марта (1, 2, 3) зилзила бўлган эди. Орадан бир кун ўтиб, Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлганди.