«аэропорт» тегли мақолалар


Фото: Тошкент аэропортида фавқулодда ҳолатни бартараф этиш бўйича машғулотлар
9 июн 2022, 23:54

Фото: Тошкент аэропортида фавқулодда ҳолатни бартараф этиш бўйича машғулотлар

Аеродромдаги шартли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича машғулотларга Тошкент аэропортининг 13 та хизмати — 117 ходим, 47 та техника ва Ту-154 ўқув самолёти жалб этилди. Фотосурат.

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади
3 июн 2022, 12:51

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади

Пойтахт ҳокимияти Тошкент аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Компания раҳбари Раъно Жўраева аввалроқ, бу аэропорт вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириш учун зарурлигини таъкидлаганди.

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 12:54

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

Қарши аэропорти реконструкция қилинади
23 май 2022, 17:34

Қарши аэропорти реконструкция қилинади

Қарши халқаро аэропортида реконструкция ишлари олиб борилмоқда: терминалнинг ўтказувчанлик қуввати икки бараварга оширилади, янги багаж тасмалари ҳамда электрон тарозилар ўрнатилади, йўловчилар учун қулайликлар яратилади.

25 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 март 2022, 22:00

25 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилган шароитлар, сотувга қўйилган MOBIUZ ва Tashkent City, 1 апрелдан тўлиқ ишга тушадиган Самарқанд аэропорти, тугаётган ёмғир мавсуми, Тошкент ва Олмаота ўртасида йўлга қўйилган поезд қатнови, 2030 йилгача вазирлик ва идоралар хизмат машиналарини электромобилга алмаштириш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент аэропортида $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
12 март 2022, 12:17

Тошкент аэропортида $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида қўшни давлат фуқароси тамақи қутилари ичига 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди
24 феврал 2022, 11:04

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди

Украина атрофидаги вазият кескинлашгани муносабати билан Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти 2 мартга қадар тўхтатилди. РФ Украина билан чегара ҳудудларининг ҳаво кенгликлари фуқаро авиацияси учун ёпилганини эълон қилди.

Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттинг қонунийлаштирилди
27 январ 2022, 12:31

Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттинг қонунийлаштирилди

Ҳукумат қарорига асосан Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттингга расман рухсат берилди. «Агар илгари аэропортдан километр узоқликда туриб ҳам самолётларни суратга олиш тақиқланган бўлса, энди аэропортлар эшикларини очиб, дўстона муносабатда бўлади», — деди Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева.

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади
16 январ 2022, 21:44 1

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади

Ўзбекистонга кираётганлардан экспресс тест олиш тартиби жорий қилиниши навбатлар ва одамларнинг норозилигини юзага келтирди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бир кун ичида мамлакатга ташриф буюрган 15 мингдан ортиқ кишининг 151 нафарида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда
12 январ 2022, 15:44

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистондаги аэропортларда йўловчилар ва багажни рўйхатга олишнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи бўлиб Наманган аэропорти мазкур тизимни жорий этишни бошлади.

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан очилади
10 декабр 2021, 10:20

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан очилади

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан яна минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аэропорт мажмуаси қурилиши эса ҳануз давом этмоқда.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди
7 декабр 2021, 11:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди

7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлади
15 ноябр 2021, 10:02

Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлади

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифидаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборди. Шунингдек, аэропортнинг 83 нафарга яқин афғон техник ходимлари Ўзбекистонда ўқитилади.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди
1 ноябр 2021, 17:10

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади
18 октябр 2021, 11:59

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади

Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманида қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропортни бориб кўрди. 7 гектар майдонда жойлашган аэродром лойиҳаси аввалига 12 млрд сўмга баҳоланган эди, қурилиш якуни бўйича бюджетдан 6,8 млрд сўм ажратилгани айтилмоқда.

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди
30 август 2021, 09:39

Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди

Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб самолётларда суратга олиш тақиқланган. Шунингдек, йўловчиларга орқа фонда самолёт билан суратга тушишга ҳам тақиқ мавжуд. 2018 йилдан бошлаб мамлакатда жамоат жойларида, жумладан, Тошкент телеминорасида ва метрода эркин суратга олишга рухсат берилган. Депутат Расул Кушербаев самолёт фонида расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди.

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди
29 август 2021, 18:54

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини қайта тиклайди

Афғонистондан амалга оширилган эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун 19 август куни ёпилган Тошкент-3 маҳаллий рейслар аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тикламоқда

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади
18 август 2021, 16:34

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади

19 августдан бошлаб Тошкент-3 аэропорти номаълум муддатга ёпилади. Бу хориж фуқароларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши билан боғлиқ. Маҳаллий авиарейслар Тошкент халқаро аэрпортидан амалга оширилади.

Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда
5 апрель 2021, 15:59 1

Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш учун асосий йиғим ва тарифларни пасайтиради. Ушбу қарор ҳаво транспорти орқали саёҳат қилишни жамоатчилик учун янада қулайроқ қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон аэропортларида мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди
1 декабр 2020, 16:34

Ўзбекистон аэропортларида мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортида мустақил ўзини рўйхатга олиш учун тўртта киоск ўрнатилди. Ҳозирча улардан фақат Turkish Airlines йўловчилари фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизмат бошқа авиакомпанияларнинг мижозларига ҳам доимий рейсларни тиклангандан сўнг тақдим этилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг