Маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда, дея хабар қилди Uzbekistan Airways компанияси матбуот хизмати.

Республика бўйлаб амалга оширилувчи барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади, дейилади хабарда.

Терминал 19 августдан бошлаб Кобулдан (Афғонистон) эвакуация қилинаётган чет эл фуқароларини қабул қилиш учун вақтинчалик ёпилган эди.

Шу вақт оралиғида барча маҳаллий рейслар Тошкент халқаро аэропорти орқали амалга оширилди.

Аввалроқ АҚШ ва бошқа давлатлар Афғонистондан эвакуация ишлари якунига етганини эълон қилган эди.