Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати хабарига кўра, республикадаги барча халқаро аэропортларга босқичма-босқич йўловчиларнинг мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш Self Check-In замонавий тизими жорий қилинмоқда.

Ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш Self Check-In хизмати орқали йўловчиларнинг рўйхатдан тез ва осон ўтишлари таъминланади. Саёҳатга отланганлар юкларини киоскдан мустақил рўйхатдан ўтказиб, парвоздан аввал уларни тегишли хизматларга топшириш имкониятлари мавжудлиги маълум қилинди.

Бу тизим SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 4 та шундай киосклар ўрнатилди.

Пандемия сабабли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина «Turkish Airlines» авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда.