19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар амалга оширилувчи Тошкент-3 аэропорти техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон пойтахтдаги аэрпортнинг маҳаллий терминалини Кобулдан Тошкент орқали транзит қилувчи Германия, Европа иттифоқининг бошқа мамлакатлари ва Афғонистон фуқароларининг тўхтовсиз эвакуациясини таъминлаш учун ажратган.

Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади, дея аниқлик киритди ТИВ расмий вакили.

Бу ҳақдаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасидаги телефон мулоқоти давомида эришилган.

Ички ва халқаро авиақатновларнинг жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши мумкин.