«Тошкент» халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports.

Бу хизмат билан пул эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

«Fast Track» хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус «коридор» бўйлаб «стерил» зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.

«Fast Track» хизматининг нархи 170 000 сўм. Шунингдек, оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун «Оилавий» пакети мавжуд.

Тўловлар миллий валютада нақд пулда ёки Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқалар орқали банк ўтказмаси орқали қабул қилинади.