22 декабрь куни соат 19:15 ларда Андижон шаҳар «Далварзин» МФЙ, С.Абдулла 5-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган А.Б. нинг 70 квадрат метр майдонда уйининг шифт, том қисми ва уй жихозлари ёнди, дея хабар бермоқда вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг фарзандлари — 2007 йилда туғилган Ш. Р., 2009 йилда туғилган Ш. Р. ва 2017 йилда туғилган Ш. M.нинг 100 фоиз куйган холда жасади топилди.

«Ёнғинга 19:19 да етиб борилиб, 19:22 да ўраб олинди, 19:32 да ўчирилди, 4 та ЁҚЭлар жалб этилди. Ёнғиндан уйнинг 180 квадрат метр майдони сақлаб қолинди. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.