13 январь куни соат 06:18 да Андижон тумани «Деҳқон» МФЙ Барҳаёт кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:36 да қуршаб олинган ва соат 06:55 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 120 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.