20 ноябрь куни Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Ёнғин тўғрисидаги хабар вилоят ФВБга соат 21:09 да келиб тушди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 21:18 да етиб борди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳудудга вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳам борган.

Ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинди ва соат 22:25 да бартараф этилди. Унинг оқибатида кўп қаватли уйнинг таҳминан 400 кв. м майдонда том қисми ёниб зарарланди.

«Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.