1−14 май кунлари Жанубий Кореянинг Чунджу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақада иштирок этаётган Руслан Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда эса 228 кг етарли бўлди.

Якунда иккикураш натижасига кўра 405 кг билан, энг яқин таъқибчисини 6 кгга ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида у барча рақибаларидан устун келиб, Осиё чемпионига айланди. Бу унинг Осиё чемпионатидаги тўртинчи ғалабаси бўлди: 2012, 2013 ва 2020 йилги чемпионатларда биринчи ўринларни эгаллаган.

осиё чемпионати, оғир атлетика, руслан нурудинов

Аввалроқ эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақада Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медалларини қўлга киритганди. Чемпионатининг аёллар ўртасидаги -87 кг вазнгача ўтказилган баҳсларда эса Ригина Адашбаева ҳам кумуш ва бронза медалларга эга чиқди.