Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар икки кун ичида яна 9 та ғалабага эришди, бир марта мағлубиятга учради. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

8 май

-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев илк жангида сербиялик Тамир Галановни (5:0) мағлуб этиб, жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Лазизхон Мулложонов (-92 кг) грузиялик Георгий Тчиладзега ҳеч қандай имконият қолдирмади, якунда уни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

-60 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Мужибилло Турсунов ҳам учинчи жангини муваффақиятли якунлаб, марокашлик Моҳамед Хамутни мағлубиятга учратди (5:0) ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Қозоғистонлик Сағиндиқ Тоғамбойга қарши рингга кўтарилган андижонлик боксчилардан бири Шоҳжахон Абдуллаев (-86 кг) рақибини 5:0 ҳисобида ютиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Энг енгил 48 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга имкониятни бой бериб қўйди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

9 май

-75 кг вазн тоифасида Алохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мемични мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Rio-2016 олимпия чемпиони Хасанбой Дўсматов (-51 кг) кубалик рақиби Эрислан Ромерони 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу кубаликларнинг турнирдаги илк мағлубияти бўлди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Бир кун аввал сербиялик боксчини мағлуб этган Ойбек Жўраев ушбу даврада албаниялик Ариол Зенели устидан 5:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

Фарғоналик боксчи Асадхўжа Муйдинхўжаев (-67 кг) беларуслик спортчи Кирилл Самодуровни (5:0) мағлуб этди.

aiba, бокс2023, жаҳон чемпионати, тошкент

-71 кг вазн тоифасидаги Саижмашид Жафаров жангсиз чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олди. Пуэрто-риколик Габриель Ланос жароҳати туфайли рингга чиқа олмади.

10 май куни ярим финал йўлланмалари ўйналади.

Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар чарм қўлқоп усталари чорак финалга чиқди:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Томоя Цубои (Япония) (Дўсматов чорак финалда япониялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди);
-57 кг: Абдумалик Халоқов — Ишиш Юсуф (Иордания);
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан кейин);
-71 кг: Саиджамшид Жафаров — Игор Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан кейин);
-92 кг: Лазизбек Муллохонов — Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан кейин);
-54 кг: Ойбек Жураев — Габриель Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан кейин);
-60 кг: Мужибилло Турсунов — Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан кейин);
-67 кг: Асадхужа Мўйдинхўжаев — Рониел Иглециас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан кейин);
-75 кг: Алохон Абдуллаев — Филипп Ақилов (Венгрия) (Б ринг, 19:55 дан кейин);
-86 кг: Шоҳжахон Абдуллаев — Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан кейин);
+92 кг: Баҳодир Жалолов — Қамшибек Конкабоев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан кейин).