Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23, шунингдек, параканоэ бўйича Осиё чемпионати якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Қитъанинг 11 давлатидан келган спортчилар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси 18 ёшгача ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Паралимпия терма жамоаси 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қайд этди.