Тошкентда ўтказилаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учта медаль — иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қизлар ўртасида узунликка сакраш дастурида Шарифа Давронова кумуш, ўғил болалар ўртасида эса ядро улоқтириш бўйича Абдуазим Раҳматуллоев кумуш медални қўлга киритди.

Узунликка сакраш, қизлар:

1. Бингбин Ву (Хитой) — 6,41 м

2. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) — 6,22

3. Муҳаммед Мубассина (Ҳиндистон) — 5,90

енгил атлетика

Ядро улоқтириш, болалар:

1. Сихун Парк (Жанубий Корея) — 20,11 м

2. Абдуазим Раҳматуллоев (Ўзбекистон) — 17,47

3. Абдулраҳмон Ал Каҳтони (Кувайт) — 17.42

Шарифа Давронова ҳали уч ҳатлаб сакраш дастурида соврин учун кураш олиб боради.

Мафтуна Аҳмедова 1500 метрга югуришда терма жамоа ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

1. Хан Нгуен (Вьетнам) — 4:35.15

2. Аяна Болатбеккизи (Қозоғистон) — 4:36,75

3. Мафтуна Аҳмедова (Ўзбекистон) — 4:39,57

енгил атлетика

30 апрелга қадар давом этадиган мусобақада қитъанинг 40 давлатидан спортчилар иштирок этмоқда.