Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фарғоналик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун мазкур турнирдаги илк олтин ҳисобланади.

67 кг вазнда иштирок этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Бу йилги чемпионат низомига кўра, Асадхўжа олтин медаль билан бирга 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.

92 кг вазн тоифасида иштирок этган фарғоналик яна бир боксчи Лазизбек Мулложонов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди.

Умумий ҳисобда 7 нафар ўзбекистонлик финалга чиққан.