30 апрель — 14 май кунлари Тошкент шаҳрида илк бор ўтадиган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар боксчи қатнашади. Бокс федерацияси матбуот хизмати спортчиларнинг рўйхатини эълон қилди.

бокс федерацияси, боксчилар, жаҳон чемпионати

Спортчилар:

  • -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
  • -54 кг: Ойбек Жўраев
  • -57 кг: Абдумалик Халoков
  • -60 кг: Мужибилло Турсунов
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
  • -71 кг: Саиджамшид Жафаров
  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев
  • -80 кг: Жасурбек Йўлдошев
  • -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
  • -92 кг Лазизбек Мулложонов
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, айрим давлатлар Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига россиялик спортчилар қатнашиши ва давлат байроғи остида иштирок этиши мумкинлиги сабабли бойкот қилиш истагини билдирганди. Бунга нисбатан Бокс федерацияси мамлакат мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олганида ҳеч қандай чеклов бўлмаганини, «Ўзбекистон спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлашини айтганди.