13 май куни Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
У ерда давлат раҳбари Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал баҳсларини кузатади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритганди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришган. Умумий ҳисобда 7 нафар ўзбекистонлик финалга чиққан.