Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича ўтказилган Осиё миллий чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 та медаль — 7 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзани қизлар қўлга киритди.

Мусобақада иккинчи ўринни Хитой, учинчи ўринни эса Эрон терма жамоаси эгаллади.