Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (IBA) ўзбекистонлик боксчилар 2 кун ичида еттита жанг ўтказиб, уларда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

6 май

Аввалроқ Руслан Абдуллаев 6 май куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида маврикийлик Ричанро Колин устидан ғолиб бўлгани ҳақида ёзгандик. У энди франциялик Лоунес Хамроуига қарши рингга кўтарилади.

-67 кг вазн тоифасидаги Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам япониялик Юто Вакитани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 9 май, сешанба куни у беларуслик боксчи Кирилл Самадурага қарши жанг ўтказади.

бокс, жаҳон чемпионати

-71 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров мексикалик Марко Вердени 4:1 ҳисобида енгди. Эртага, 9 май куни у пуэрто-риколик боксчи А.Перез билан учрашади.

бокс, жаҳон чемпионати

7 май

Абдумалик Халоков (-57 кг) австралиялик Чарли Сениорни (5:0) мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. 10 май, чоршанба куни у иорданиялик Ҳусейн Иашиш билан рингга чиқади.

бокс, жаҳон чемпионати

Терма жамоанинг энг ёш боксчиси Аълохон Абдуллаев (-75 кг) хитойлик Менгянг Жао устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Эртага, 9 май куни у сербиялик Альмир Мемич билан жанг ўтказади.

бокс, жаҳон чемпионати

-51 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов марокашлик Саид Мортажини мағлуб этди (5:0). 9 май куни у кубалик боксчи Эрислан Ромеро билан рингга кўтарилади.

бокс, жаҳон чемпионати

Баҳодир Жалолов (+92 кг) австралиялик Теремоана Теремоанани иккинчи раундда нокаутга учратиб, ишончли ғалабага эришди. 10 май куни Жалолов қозоғистонлик Камшибек Кункабоев билан жанг ўтказиши керак.

бокс, жаҳон чемпионати

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Чемпионатнинг саккизинчи кунида 5 нафар боксчи рингга кўтарилади — Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг) қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга, Ойбек Жўраев (-54 кг) сербиялик Тамир Галановга, Мужибилло Турсунов (-60 кг) марокашлик Муҳаммед Ҳамут, Шоҳжахон Абдуллаев (-86 кг) қозоғистонлик Сагиндик Тогамбайга, Лазизбек Мулложонов (-92 кг) грузиялик Гиоргий Чигладзега қарши баҳс олиб боради.