11 май куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги-2023 мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК раҳбари Шайх Салмон Иброҳим, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сервер Жепаров, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанецлар ҳам иштирок этди.

Қуръа ташлаш якунида барча жамоалар ўз рақибларини билиб олди, хусусан, Ўзбекистон миллий жамоаси «Б» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди.

Қуръа якунида гуруҳлар қуйидагича кўринишга эга бўлди:

А гуруҳи

  • Қатар
  • Хитой
  • Тожикистон
  • Ливан

Б гуруҳи

  • Австралия
  • Ўзбекистон
  • Сурия
  • Ҳиндистон

C гуруҳи

  • Эрон
  • БАА
  • Гонконг
  • Фаластин

Д гуруҳи

  • Япония
  • Индонезия
  • Ироқ
    Ветнам

Э гуруҳи

  • Жанубий Корея
  • Малайзия
  • Иордания
  • Баҳрайн

Ф гуруҳи

  • Саудия Арабистони
  • Таиланд
  • Қирғизистон
  • Уммон

Мусобақа 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.