1 май куни Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати (IBA) бошланди. Унда Ўзбекистон шарафини 13 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда.

1 май

-60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов терма жамоа сафида биринчи бўлиб непаллик Сингҳ Вариндерни мағлуб этди — 5:0. 3 май куни Турсунов навбатдаги ғалабага эришди, бу сафар гамбиялик Мэрри Кор мағлуб этилди (5:0).

бокс, жаҳон чемпионати

8 май куни бўлиб ўтадиган навбатдаги босқичда ўзбекистонлик боксчи Африка ҳамда Африка ўйинлари чемпиони марокашлик Муҳаммед Ҳамутга қарши баҳс олиб боради.

2 май

Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) турнирдаги илк жангида пуэрто-риколик Мануэль Фебусни (5:0) енгди. 4 май куни ўзбекистонлик спортчи испаниялик Ойер Ибаррече устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди.

6 май куни бўлиб ўтган навбатдаги жангида эса у маврикийлик Ричанро Колин устидан ғолиб бўлди. Абдуллаев ЖЧдаги учинчи жангида 5:0 ҳисобида катта устунлик эвазига ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди. У энди франциялик Лоунес Хамроуига қарши рингга кўтарилади.

бокс, жаҳон чемпионати

Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) рақиби жазоирлик Йоунес Немоучни (5:0) мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда иорданиялик Ҳусейн Иашишга имкониятни бой бериб қўйди (3:4).

Шоҳжахон Абдуллаев (-86 кг) қирғизистонлик Эркин Адилбек уллу устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. 8 май, душанба куни у Таиланддаги Осиё чемпионатида «нокаут учун қасос олмоқчи» бўлган қозоғистонлик боксчи Сагиндик Тогамбай билан рингга чиқади.

бокс, жаҳон чемпионати

бокс, жаҳон чемпионати

бокс, жаҳон чемпионати

3 май

-71 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров мозамбиклик Осорио Мухангдан устун келди (5:0). 6 май, шанба куни у мексикалик боксчи Алонсо Верде билан рингга чиқади.

бокс, жаҳон чемпионати

4 май

Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг гача) непаллик Рабин Тапани 5:0, Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам мексикалик Альберт Хименесни 5:0, Баҳодир Жалолов (+92 кг) эса баҳрайнлик Данис Латиповни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

бокс, жаҳон чемпионати

бокс, жаҳон чемпионати

бокс, жаҳон чемпионати

5 май

Лазизхон Мулложонов (-92 кг) илк жангида колумбиялик Марло Хартадони (5:0) мағлуб этди.

бокс, жаҳон чемпионати

Абдумалик Халоков (-57 кг) гайаналик боксчи Кевин Аликокдан (5:0) устун келди ва кейинги даврага йўл олди.

6 май кунги жанглар:

  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Юто Вакита (Япония) (соат 19:10 дан сўнг)
  • -71 кг: Саиджамшид Жафаров — Алонсо Верде (Мексика) (соат 19:25 дан сўнг).

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги IBA жаҳон чемпионатида 107 давлатдан 538 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақалар 13 та вазн тоифасида ўтказилади. Финал жанглари 13 ва 14 май кунларига белгиланган.