Спорт

Ўзбекистонга футбол бўйича Жаҳон кубоги олиб келинади
19 май 2022, 15:30

Ўзбекистонга футбол бўйича Жаҳон кубоги олиб келинади

ФИФАнинг махсус турнеси доирасида Ўзбекистонга футбол бўйича Жаҳон кубоги олиб келинади. 6 июнь куни ўтказиладиган тақдимот доирасида футбол юлдузлари — Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйолнинг иштирок этиши кутиляпти.

«Айнтрахт» Европа лигаси ғолибига айланди
19 май 2022, 11:53

«Айнтрахт» Европа лигаси ғолибига айланди

Германиянинг «Айнтрахт Франкфурт» ва Шотландиянинг «Рейнджерс» жамоалари ўртасида кечган Европа лигаси финал ўйинида немис клуби ғалаба қозонди. Асосий ва қўшимча бўлимларда 1:1, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисоби қайд этилди.

Хитой пандемия сабабли яна бир мусобақа мезбонлигини рад этди
16 май 2022, 10:14

Хитой пандемия сабабли яна бир мусобақа мезбонлигини рад этди

Хитой пандемия билан боғлиқ хавотирли вазият туфайли футбол бўйича Осиё кубоги-2023 мусобақасига мезбонлик қила олмаслигини маълум қилди. Мусобақанинг янги мезбони яқин кунларда аниқланади.

Энг кўп даромад оладиган спортчилар рўйхати эълон қилинди
13 май 2022, 15:28

Энг кўп даромад оладиган спортчилар рўйхати эълон қилинди

Forbes’нинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилар рўйхатида Лионель Месси етакчилик қилмоқда. У ўтган 12 ой ичида умумий ҳисобда 990 млн доллардан кўпроқ даромад олган атлетлар ўнталагида энг даромадли (130 млн доллар) спортчи бўлиб турибди. Мессидан кейин Леброн Жеймс (121,2 млн доллар) ва Криштиану Роналду (115 млн доллар) жой олган.

Марафонга тайёрланишни нимадан бошлаш керак?
13 май 2022, 11:08

Марафонга тайёрланишни нимадан бошлаш керак?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда марафон югуриш оммалашиб бормоқда. Югуриш билан олдин шуғулланмаганлар бирданига узоқ масофани забт этолмасликлари мумкин. Марафонга тайёрланишни нимадан бошлаш керак? Қулай спорт кийимлари қандай бўлади? Узоқ масофага югурганда овқатланиш ва сув ичишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Марафоннинг инсон организми учун қандай фойдали томонлари бор? Тавсиялар.

УЕФА еврокубокларга ўзгаришлар киритди. Янги формат ҳақида нималар маълум?
11 май 2022, 11:56

УЕФА еврокубокларга ўзгаришлар киритди. Янги формат ҳақида нималар маълум?

УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб янгича кўринишда ўтказиладиган клуб мусобақалари формати ва саралаш схемасини тасдиқлади. Унга кўра, Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони 32 тадан 36 тага оширилади. Шунингдек, гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди
10 май 2022, 11:51

Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Шарофиддин Амриддинов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
9 май 2022, 16:34

Шарофиддин Амриддинов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Грецияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди.

Оксана Чусовитина Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўради
9 май 2022, 15:13

Оксана Чусовитина Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўради

Оксана Чусовитина 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришини маълум қилди. У ҳозирга қадар Олимпия ўйинларида 8 маротаба иштирок этган.

Бокс: Шаҳрам Ғиёсов IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди
8 май 2022, 14:53

Бокс: Шаҳрам Ғиёсов IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди ва вакант бўлган IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди.

Бокс: Элнур Абдураимов Мануэль Корреани мағлуб этди
8 май 2022, 11:22

Бокс: Элнур Абдураимов Мануэль Корреани мағлуб этди

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда кубалик Мануэль Корреа устидан иккинчи раундда муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши спортчиларини аниқлади
6 май 2022, 19:06

Олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши спортчиларини аниқлади

Миллий олипмия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши спортчилар, етакчи спорт ташкилотлари аниқланди. Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев ва Оксана Чусовитиналар сўнгги 30 йилликнинг энг яхши спортчилари бўлишди.

COVID-19 туфайли Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди
6 май 2022, 17:00

COVID-19 туфайли Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди

10−25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилиши режалаштирилган XIX Осиё ва Параосиё ўйинлари мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилди.

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси финалида «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
5 май 2022, 02:37

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси финалида «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди

УЕФА Чемпионлар лигаси финалида Англиянинг «Ливерпуль» клуби Испаниянинг «Реал Мадрид» клубига қарши майдонга тушади. Финал ўйини 28 май куни Париждаги «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади.

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
4 май 2022, 16:31

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса «Open12» гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди
3 май 2022, 17:49

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш бекор қилинди
28 апрель 2022, 19:08

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш бекор қилинди

Президент Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Президентнинг аввалги фармони билан 2021 йил 1 январдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берилган, бироқ ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмагани сабабли мамлакатда улар фаолияти ноқонуний бўлиб қолаётган эди.

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
25 апрель 2022, 17:48

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 медал — 2 кумуш ва 6 бронза медали билан якунлади.

ЎзМТРК футбол бўйича жаҳон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди
22 апрель 2022, 21:32

ЎзМТРК футбол бўйича жаҳон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда МТРК томонидан намойиш қилинади. Компания ушбу мусобақанинг барча 64 та учрашувини ўз телеканалларида эфирга узатиш ҳуқуқини сотиб олган.

Давлат Умаров: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?
20 апрель 2022, 11:30

Давлат Умаров: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Давлат Умаров «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида 2018 йил Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида волонтёр сифатида қатнашгани ҳамда «Ливерпуль» футболчиси Стивен Жеррарднинг бутсасини илиб олишига бир баҳя қолганлиги ҳақида сўзлаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг