Ўзбекистонлик шахматчилар Грециянинг Родос шаҳрида рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини иккита олтин, иккита кумуш медаллар билан якунлади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.


Бундан олдироқ рапид йўналишида олтин медални қўлга киритган Умида Омонова блиц йўналишида ҳам 9та имкониятдан 8,5 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Грецияда Омонова Умида «16 ёшгача бўлган қизлар» гуруҳида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Блиц йўналиши бўйича Ҳумоюн Бекмуродов 9та имкониятдан 7 балл жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг «Open12» гуруҳининг ҳам рапид, ҳам блиц баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди.


Блиц йўналишида яна бир ўзбекистонлик шахматчи Алмас Раҳматуллаев «Open16» гуруҳида 4-ўринни эгаллади.