Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (13−0, 9 КО) Лас-Вегасда бўлиб ўтган «Бивол-Канело» шоуси доирасида ярим ўрта вазн тоифасида мексикалик Кристиан Гомесга (22−3, 20 КО) қарши IBF North American титули учун жанг ўтказди.

Жанг шиддатли ва ажойиб тарзда ўтди, 28 ёшли Ғиёсов ўз ҳаракатларини назорат қилиб, рақибини уч марта — 4, 7 ва 10 раундда нокаутга учратди. Шу билан бирга, Гомес ҳам қулай имкониятларга эга бўлиб, улардан бирида Ғиёсовни кучли зарба бера олди.

10 раунд якунига кўра, ҳакамлар бир овоздан 99:88, 98:89 ва 99:88 ҳисобида ғалабани ўзбекистонлик боксчига беришди.

Шаҳрам Ғиёсов учун бу ўрта вазн тоифасида (147 фунт/66,6 кг гача) биринчи жанг бўлди. Илгари у енгил вазн тоифасида (140 фунт/63,5 кг гача) иштирок этган.

«Ўз чиқишимдан жуда мамнунман, чунки ўз вазнимда кўтарилдим… Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим: яхши тайминг, яхши зарбалар, машғулотларда ниманинг устида машқ қилган бўлсак, бу ерда ҳаммаси ўхшади. Катта жангларга тайёрман, ўз салоҳиятимни тўлиқ кўрсатмоқчиман», — деди Шаҳрам Ғиёсов жангдан кейин.

Бухоролик боксчи рақибини ҳам олқишлади.

«Биринчидан, у яхши боксчи. Мен унга беллашгани учун раҳмат айтаман. Ва жуда муносиб бокс учун. Ҳақиқий мексикалик жангчи, у шундай нокдаундан кейин ўз характерини кўрсатди, шундай зарбадан кейин у ўрнидан турди ва жасоратини кўрсатди. Лекин мен катта жангларга тайёрман. Мен бунинг учун оиламдан узоқда машқ қилмоқдаман. Мен олдинга бораман, ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман. Мен барча камарларни қўлга киритмоқчиман», — деди у.

Шундай қилиб, Шаҳрам Ғиёсов вакант бўлиб турган IBF версияси бўйича ярим ўрта вазнда Шимолий Америка чемпиони камарини қўлга киритди.